Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия 2030 йилга бориб Ўзбекистон билан товар айирбошлашни икки баробар оширмоқчи
12:52 / 2023-12-18

“Российская газета” хабар беришича, Москва шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва РФ Ҳукумати раиси ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров раислигида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 24-мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг асосий инвесторларидан бири Россиянинг мамлакатимизга киритган сармояси 1,2 триллион рублдан ошган ва бу миқдор ўсишда давом этяпти.

Йиғилишда Д.Мантуров икки давлат кичик компаниялари ҳамкорлигини чуқурлаштириш учун замонавий рақамли технологиядан имкон даражасида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

“ТАСС” ёзишича, Россия 2030 йилга бориб Ўзбекистон билан товар айирбошлашни икки баробар оширишни кўзламоқда. Жорий йил 9 ойда ўзаро савдо 11,5 фоиз ошган. Шунингдек, РФ республикамизга нефть ва нефть маҳсулотлари экспортини ошириш имкониятини ҳам ўрганмоқда.

– Ҳозир Ўзбекистон томони ташаббуси билан Тебинбулоқ кони, “Олмалиқ КМК” объектларида мисни қайта ишлаш заводи, Бухоро вилоятидаги газ-кимё мажмуаси ва иссиқлик электр станцияси негизида Россия саноат компаниялари иштироки каби қатор лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда, – деган Мантуров.

ЎзА