Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Роналду огоҳлантирилди
09:50 / 2022-01-27

Хабарингиз бор португалиялик футбол юлудузи Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Роналду ҳозирда Англия премьер-лигасида энг катта маош олаётган футболчилардан бири экани барчага маълум. Шу боис ҳам унга қўйилган масъулият ҳам юқори бўлиши шубҳасиз.

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Роналдуга мавсум сўнгида жамоани кучли тўртликка олиб киролмаса, унинг маоши ҳафтасига 458 минг евродан 345 минг еврога туширилиши ҳақида огоҳлантирди.

Маълумот учун, Криштиану Роналду Англия премьер-лигасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 8 маротаба гол уришга ва 3 та ассист бўлишга улгурди.

ЎзА