ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро халқаро замонавий биенналеси маданият, санъат, маданий меросимиз тарғиботида муҳим аҳамият касб этмоқда. Биеннале кўргазмалари илм, маърифат, муҳаббат ва табиат уйғунлигини тарғиб қилиб, инсон қалбига ором, тафаккурига эса кенглик бағишламоқда. Мазкур инсталляциялар нафақат замонавий санъатнинг ёрқин намунаси, балки миллатлараро мулоқот, маданий хотира ва инсон қалбидаги эзгуликни тараннум этувчи асарлардир. Улар орқали бадиий ижод, миллий анъаналар ва инсонпарварлик ғоялари янада чуқурроқ маъно касб этади.
[gallery-26104]
Жазгул Мадазимованинг “Рўмолларда мужассам этилган орзу ва умидлар” кўргазмасида Бухоро хотин-қизларидан тўпланган юзлаб рўмоллар намойишга қўйилган. Сокин шамолда ҳилпировчи фантастик жонзот кўринишига келтирилган ушбу инсталляция томошабинни ўзига жалб этмай қўймайди. Ҳар бир рўмол нафақат мато, балки орзу ва ниятларга тўла, унинг устидаги нақшлар эса алоҳида ҳикояни тасвирлайди. Уларда ҳам куч, ҳам заифлик мужассам. Юзлаб рўмоллар бирлашиб, ягона кўринишни акс эттирган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА