Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ромитанликлар ҳам келажак учун овоз бермоқда
18:09 / 2023-07-09

Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокими Президент сайловида биринчилар қаторида иштирок этди.

Умеджон Барноев оила аъзолари билан биргаликда туман марказидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида жойлашган 350-сайлов участкасида ўзлари муносиб деб топган номзодга овоз берди.

Газли шаҳарчаси Ромитан тумани Қизилқум чўлида жойлашган. Шаҳарчада барча сайлов участкаларида тайёргарлик ишлари қатъий ва белгиланган талаблар асосида олиб борилган.  

Жумладан, 390-сайлов участкасида “Байналмилал” маҳалла фуқаролар йиғинининг 1 минг 101 нафар рўйхатга олинган сайловчилари овоз бермоқда.  

– 54 нафар юртдошимиз муддатидан илгари овоз берган эди, – дейди участка комиссияси раиси Лайло Жабборова. – Участкамизда барча шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қонунчилиги  талаблари асосида яратилган.  

Газли шаҳри ҳокими Шерали Пўлатовнинг таъкидлашича, шаҳарда овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА