Ромитанда замонавий спорт зал қурилиши бошланди
Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида аралаш жанг санъати (ММА), қўл жанги, бокс, дзюдо, миллий кураш, юнон-рум кураши спорт турлари бўйича жаҳон стандартларига мос келадиган спорт зал барпо этилади.
Туман ҳокими Умиджон Барноев, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг вице-президенти Музаффар Раджабов, «Ромстар» қўшма корхонаси раҳбари Қўши Каттаевлар иштирокида мажмуа қурилишига тамал тоши қўйилди. Мазкур мажмуа «Ромстар» қўшма корхонаси раҳбари Қўши Каттаев томонидан ҳомийлик асосида қурилади.
Зариф Комилов, ЎзА