Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Роксана Худоёрова Грециядаги турнирда Осиё вакилалари орасида иккинчи натижани қайд этди
13:05 / 2022-05-26

Грециянинг Калифея шаҳрида енгил атлетика бўйича бронза мусобақалар таснифидаги "Filahtlitikos Kallithea" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Олимпиада ва жаҳон чемпионлари иштирок этган мусобақада ҳамюртимиз, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчиси, Қуролли Кучлар хизматчиси Роксана Худоёрова муваффақиятли иштирок этди.

21 ёшли атлетимиз унда ўзининг севимли уч ҳатлаб сакраш дастурида стартга чиқди. Юртдошимиз уринишлари давомида 13.68 метр натижа қайд этиб, мусобақани кучли бешликда якунлади. Қайд этиш жоиз, бу кўрсаткич уч ҳатлаб сакраш дастурида Осиё вакилалари орасидаги иккинчи натижа бўлди.

Спортчимизнинг келажакдаги фаолиятларида омад ва ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз, – дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

ЎзА