English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Роҳатой Олимова: “30 йилдан буён сув ташиб ичамиз”
13:49 / 2023-05-11

Тан олайлик, биз журналистлар ҳам иқтисодда эришилган улкан рақамларни шарҳлаб, ютуқларга маҳлиё эдик. Лекин ўшанда аҳолининг талайгина қисми хонадонида тоза ичимлик суви йўқ, ички йўллар қишда лой, ёзда чанг эди.

Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори гўё қақраган чўлга қайта ҳаёт бағишлагандек бўлди. Биргина Фарғона вилоятидаги 229 та маҳаллага 900 километрдан ортиқ тоза ичимлик суви тортиляпти айни чоғда. Бунинг учун 430 миллиард сўм маблағ ажратилди.  

Қувадаги Гулобод маҳалласи уларнинг бири.  

–Президентимизнинг қарорига асосан Гулобод маҳалласига 3,5 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 10 километр ичимлик суви тортиляпти. Ҳозиргача унинг 7 километрида ишлар бажарилди, – дейди “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Набижон Мамарасулов.  

“Фарқурилишмонтаж” МЧЖ ишчи мутахассислари куну тун демай тезкорлик билан лойиҳага асосан хандақ қазишяпти, қувурлар пайвандланиб тортилмоқда. Аммо иш шошма-шошарлик билан бўлаётгани йўқ. Жамоатчилик, қолаверса шу сектор масъули – туман прокуратураси вакиллари ҳар бир жараённи назорат қилиб бормоқдалар.  

Гулободликлар ҳали ҳам челак, конистер ва бошқа идиш кўтариб юрганларини кўрасиз. Ҳа, улар ҳозиргача сув ташиб келишяпти. Аммо аҳолининг кайфияти чоғ. Шундоқ ҳовлилари олдида янги қувур тортаётганларни қувватлаб туришади. Чунки билишадики, бу кунлар эрта-индин тарихга айланади.  

–Мен шу хонадонга келин бўлиб тушганимга 30 йил бўлди, – дейди шу кўчада яшовчи Роҳатой Олимова. – Уч нафар фарзандимиз бор. 30 йилдан буён бир километр наридаги қудуқдан сув ташиб келамиз.  

–Мана энди Президентимизнинг қарори чиққан экан, жуда ҳурсандмиз. Кўчамизга сув келди. Сув ташишдан қутулдик, дея суюниб юрибмиз, – дейди қўшни хонадонлик Махфиратхон Валиева.  

Илгари биз журналистлар фалон маҳаллада ичимлик суви йўқ, фалон кўчалар умуман асфальт кўрмаган деб ёза, кўрсата олмаганимиз ҳам ҳақиқат. Бугун бу ҳақида Ўзбекистон Президенти айтмоқда ва муаммо ечимига қаратилган чин маънодаги ҳаётбахш қарор ҳам қабул қилди. Халқ ўзгаришларни қувонч билан қарши оляпти.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5kC6ljSIhAY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 

Муҳаммаджон Обидов,  

Элёр Олимов(видео)  

ЎзА