French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Робахон Махмудованинг ишончли вакили карманалик сайловчилар билан учрашди
16:55 / 2023-06-13

Навоий вилояти “Баркамол авлод” болалар мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг ишончли вакили Рустам Ҳайитов карманалик сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастуридан ўрин олган энг муҳим устивор ғоя ва ташаббусларининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берди.  

Номзоднинг дастурида илгари сурилган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли таъминлаш мақсадида судларнинг ролини ошириш, судьялар сонини кўпайтириш, уларнинг ихтисослашувини янада кенгайтириш, жумладан, оилавий, меҳнат, интеллектуал мулк, вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпусини шакллантириш каби масалалар сайловчилар эътиборини тортди.  

Учрашувда нодавлат тиббиёт ташкилотларини тижорат ташкилотидан нотижорат ташкилотига ўтказиш бўйича амалий чораларни кўриш, тиббиёт даромад олиш манбаига айланмаслиги шартлиги каби масалалар сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.  

Номзоднинг дастурида репродуктив саломатлик, онкология, сил, қанд касалликларининг олдини олиш, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхатини такомиллаштириш, ижтимоий дорихоналарни ривожлантириш, оғир касалликларни давлат томонидан даволашни кенгайтириш асосий масалалардан бири сифатида қайд этилган.  

Учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга ишончли вакилдан батафсил жавоб олди. Ишончли вакил сайловчиларни Президентликка номзодни қўллаб-қувватлашга чақирди.  

А.Бўриев, ЎзА