Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Робахон Маҳмудова: кенг жамоатчиликнинг партиямизга ишончи ортмоқда
18:02 / 2024-02-09

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Андижон вилоятида бўлиб, партия фаоллари билан учрашув ўтказди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, ҳудудий партия кенгашлари фаолиятини жонлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларда иштирок этди.

Робахон Маҳмудова дастлаб партия туман, шаҳар кенгашлари раислари, фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида Андижон давлат тиббиёт институтида “Янги таҳрирдаги Конституция – инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида қатнашди. 

Партия етакчиси йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциямизнинг қабул қилиниши ва унинг аввалгисидан фарқлари хусусида кенг тушунчалар берди. Бош қонунимизга киритилган ўзгаришлар хусусида атрофлича тўхталди. 

Бугунги кунда фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифага айланганлиги, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгаришлар замирида айнан шу масала ётишини, бу борада сиёсий партиялар олдига давлатимиз раҳбари томонидан катта вазифалар қўйилаётганлигини алоҳида таъкидлади. 

Янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида ҳам бош мақсад қилиб олинган, қолаверса, партия фаолиятнинг асосий ва муҳим йўналишларидан бирига айланган. 

[gallery-15887]

“Куч – адолатда” шиори остида белгиланган вазифлардан келиб чиқиб, партия аъзолари томонидан қонунлар ижросини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Натижада партиянинг жамиятдаги нуфузи, кенг жамоатчиликнинг партияга бўлган ишончи ортиб бормоқда. 

Бош қомусимизда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз ифодасини топди. Жумладан, 7-модданинг биринчи бандида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи”, деган норма белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда Янги Ўзбекистон – инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлиши, халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши, барча муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Партия етакчиси тадбир иштирокчиларига Конституцияни кенг тарғиб этиш, партия фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталди. 

Партия сиёсий кенгаши раиси Андижондаги тадбир ва учрашувлар доирасида партиянинг вилоят, Избоскан ва Бўстон туманлари кенгашлари ҳамда Андижон вилояти Онкология диспансеридаги бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан танишди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари