Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Риёд-2025”: Спортчиларимиз 4 йўналишда баҳсларга киришади
12:37 / 2025-11-08

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинларида бугун, 8 ноябрь куни 7 та спорт тури бўйича баҳслар ўтказилади.

Футзал, бокс, дзюдо ва сузиш спорт турлари бўйича ўтадиган беллашувларда Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам иштирок этади.

Жумладан, футзал баҳсларининг 3-турида “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси  Ливия билан рақобатлашади. Ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйинда Озарбайжон – Саудия Арабистони термалари ўзаро тўқнаш келади. “Б” гуруҳида эса Афғонистон  – Марокаш, Эрон  – Тожикистон ўртасидаги учрашувларга гувоҳ бўламиз.

Дзюдо беллашувларида вазни -66 кг. бўлган Замоҳшари Бекмуродов Зейд Райчин (Жибути) билан рақобатлашса, -73 кг. вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов мезбонлар вакили Абдуллоҳ Ҳаммадга қарши илк босқичда куч синашади.  

Бокс бўйича баҳсларда Абдуллоҳ Мадаминов (-65), Мадиёр Дониёров (-60) ўз омадини синовдан ўтказади.

Маълумот ўрнида: 7 ноябрь куни VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ундаги парадда Ўзбекистон делегацияси спортчилари ҳам иштирок этди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА