“Риёд-2025”: Жаҳонгир Худойбердиев бронза медали билан тақдирланди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг бугунги дастурида делегациямиз ҳисобига яна бир бронза медали қўшилди.
Гап шундаки, таэквондо WТ баҳсларида -54 кг. вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Жаҳонгир Худойбердиев бронза медали учун ўтказилган баҳсда туркиялик Денис Дағделинни таслим этди.
Дарвоқе, гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳ баҳсларининг 2-турида Озарбайжонни 28:26 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Ўзбекистон делегацияси медаль жамғаришда 15 та олтин, 18 кумуш ва 17 та бронза билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА