“Риёд-2025”: атлетикачиларимиз 4 та медални қўлга киритди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида енгил атлетикачиларимиз муваффақиятли старт олди.
Жумладан, енгил атлетика бўйича босқон улоқтириш баҳсларида 74.44 метр натижа кўрсатган Суҳроб Ходжаев кумуш, 74.12 метр натижа қайд этган Аюбхон Фаёзов эса бронза медалига эга чиқди. Баландликка сакраш беллашувларида Барнохон Сайфуллаева 1.84 метр баландликни забт этиб олтин, Валерия Горбатова эса 1.81 метрга сакраб бронза медалига сазовор бўлди.



Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси 17 олтин, 20 кумуш ва 19 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА