Ривожланиш – ишнинг кўзини билиш дегани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги “Сувонов Омонтурди” корхонаси шолини қайта ишлаш ва асосан гуруч ҳамда гуруч унидан макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Кунига юз тонна шолини қайта ишлаш қувватига эга корхонада олинадиган маҳсулотнинг 65 фоизини гуруч ташкил этади. Шу билан бирга, корхонада чорва моллари учун гуруч сечкаси ва пахсасидан омухта ем ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.
[gallery-26121]
Корхонанинг маҳсулотлари маҳаллий бозорда харидоргир.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА