“Rivoj Moliya” микромолия ташкилотининг иккинчи филиали ўз фаолиятини бошлади
“Rivoj Moliya” микромолия ташкилотининг иккинчи филиали Сирдарё шаҳрида ўз фаолиятини бошлади.
Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.

Жисмоний шахслар учун 100 миллион сўмгача микроқарзлар, тадбиркорлар учун 300 миллион сўмгача микрокредитлар, шунингдек, факторинг ва лизинг хизматлари тақдим этилади.
Молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида “Rivoj Moliya” микромолия ташкилотининг филиаллари сонини 2025 йилнинг охиригача 6 тага етказиш режалаштирилган.
ЎзА