Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Риштонда маҳалла кутубхонаси очилди
16:22 / 2025-08-21

Риштон туманидаги Қошқайрон маҳалласида энг ўқимишли аҳоли истиқомат қилади, дейдилар. Чунки айнан шу маҳалла ёшлари ҳар йили олий ўқув юртларига энг кўп талаба бўлади, китобхон оила танловида эса ҳамиша ғолибликни қўлдан бермайди. Мана энди “Қошқайрон” МФЙнинг ўз кутубхонаси бор.

Энди кутубхона маҳаллада китобхонлик муҳитини янада ривожлантириш, ёшларни маънавий-маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва аҳолига кенг кўламли маънавий хизмат кўрсатиш имконини беради.

– Бугун маҳалламизда очилган кутубхона ёшларни маънавий камол топтириш, уларда китобга муҳаббат уйғотиш, эркин фикрлай оладиган ёшларни тарбиялашда муҳим маскан бўлиб хизмат қилади.  

Биз бу ерда турли адабий кечалар, ёш ижодкорлар билан учрашувлар ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишни режалаштирганмиз, – деди “Бувижонлар мактаби” раҳбари, маҳалла фаоли Б. Саидова.

Шуни айтиш лозимки, кутубхона Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 50 миллион сўмлик гранти асосида қурилиб ишга туширилди.  

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА