Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади
10:29 / 2025-01-29

“Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи фаолиятини йўлга қуйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи нодавлат музейи ташкил қилинади.

Қуйидагилар музейнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

— музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, тўплаш ва сақлаш;

— маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;

— ёшларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида кулолчилик ҳунарига ўргатиш;

— кулолчиликнинг бой маданий мероси, инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;

— экспозицияларни ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;

— чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.

Музейни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди ва унинг асосий вазифаларидан бири этиб, музей концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда музей фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

2025 йил 1 апрелга кадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси музей фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.

ЎзА