ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Риштон туманида кўп тармоқли марказий поликлиника қайта таъмирланиб ишга туширилди.
Замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, ижтимоий дорихона фаолияти йўлга қўйилган мазкур шифо масканини таъмирлаш ишларига 1,2 миллиард сўм сарфланди. Эндиликда поликлиникада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилди.
[gallery-14969]
Бугунги кунда бу ерда 92 нафар шифокор, 250 нафар ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари тумандаги 215 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Яратилган қулайлик ва шароитлардан туман аҳолиси миннатдор.
Тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокимлиги вакиллари, соҳа масъуллари кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлаётганини таъкидладилар. Янгидан барпо этилаётган ва мукаммал қайта таъмирланаётган тиббиёт муассасаларининг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланаётгани аҳолига тезкор, сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
ЎзА фотомухбири Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар