French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Риштонда 48 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
15:10 / 2021-06-01

Фарғона вилоятида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар болажонларга бир олам қувонч улашмоқда.

Риштон туманидаги хайрия тадбири унутилмас онларга бой бўлди. Туман ҳокимлиги, «Вақф» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, туманда фаолият юритаётган саховатпеша тадбиркорлар томонидан боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун суннат тўйи ўтказиб берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров иштирок этди ҳамда жажжи болажонларни байрам билан қутлади.

– Юртимизда ҳар бир оила, ҳар бир бола бахтли бўлиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Амалга оширилаётган халқчил ислоҳотларимиз ҳаётда ўз натижасини бермоқда. Бу болажонлар келгусида халқимиз корига ярайдиган етук шахслар бўлиб етишишига ишонамиз, – деди вилоят ҳокими.

«Абдулхай ота» тўйхонасига таклиф этилган 48 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, шунингдек, 52 нафар ногиронлиги мавжуд болажонларга ҳомийларнинг совғалари – велосипедлар, ўйинчоқлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари, ширинликлар тарқатилди.

– Ҳукуматимизга, раҳбарларимизга чексиз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди «Меҳнатобод» маҳалласида яшовчи  Дилрабохон Рўзибоева. – Фарзандим II гуруҳ ногирони, мутасаддилар, маҳалла фаоллари доимо ғамхўрлик кўрсатиб келади. Бугунги шодиёна ўғлим ҳаётидаги қувончли кунлардан бири бўлиб қолади.

Байрам тадбирига таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар кўтаринки руҳ бағишлади.

 

М.Сулаймонов, ЎзА