French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Риштон туман ҳокимлигидан фуқаро фойдасига 148 млн. сўм ундирилди
12:10 / 2020-10-08

Ижро ҳужжати бўйича ундирув Риштон туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплаб берилиши лозимлиги сабабли суднинг ижро варақаси тегишли қарор билан биргаликда туман ҳокими номига юборилган.


Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар Риштон туман ҳокимлигидан даъвогар Бахтиёр Исоқов фойдасига 148 млн. 15 минг сўм ундириш белгиланган бўлиб, Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.

Аслида, ҳукумат дастури асосида 2019 йил июль-август ойларида Риштон тумани марказида жойлашган «Деҳқон бозори» ва «Саноат моллари бозори» ҳудудида олиб борилган реконструкция ишлари жараёнида Б.Исоқовга тегишли бўлган савдо дўкони давлат ва жамоат манфаатлари учун олиб қўйилган ҳамда бунинг учун олдиндан компенсация пуллари тўлаб берилмаган эди.

Шу сабабли, Б.Исоқов судга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Ижро ҳужжати бўйича ундирув Риштон туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплаб берилиши лозимлиги сабабли суднинг ижро варақаси тегишли қарор билан биргаликда туман ҳокими номига юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида Риштон туман ҳокимлигининг пул маблағлари ҳисобидан Б.Исоқов фойдасига 148 млн. сўм қарздорлик пул маблағлари нақд шаклда ундириб берилди. Ундирувчи Б.Исоқов холислар иштирокида пул маблағларини тўлиқ санаб қабул қилиб олди.