Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Риши Сунак истеъфо берди
12:20 / 2024-07-06

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Консерватив партиянинг парламент сайловидаги мағлубияти ортидан истеъфога чиқиш ниятини маълум қилди.

– Тез орада Қирол жаноблари билан учрашиб, унга мамлакат Бош вазири лавозимидан истеъфога чиқиш таклифимни билдираман, – деди Сунак. – Мамлакат аҳлига жуда афсусда эканимни айтмоқчиман. Мен бу ишга бор кучимни бағишладим, лекин фуқаролар Британия ҳукумати ўзгариши кераклиги ҳақида аниқ сигнал юборди. Халқнинг ҳукми муҳим ва ягона қарор. Мен ғазаб ва умидсизликни ҳис этдим ва бу йўқотиш учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммамга оламан.

Бош вазир Консерватив партия номзодлари ва ходимларидан ҳам самарасиз саъй-ҳаракати учун узр сўради.

Сунак ўз ишини сарҳисоб қилар экан, Буюк Британия кучайганини таъкидлади:

Мамлакатимиз 20 ой олдингига қараганда хавфсизроқ ва кучлироқ эканлигига ишонаман. Ҳозир 2010 йилга қараганда анча обод, адолатли ва барқарормиз.

Британия ҳукумати етакчиси сайловда Лейбористлар партияси билан бирга ғалаба қозонган рақиби Кей Стармерга ҳам муваффақият тилади.