Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рио-де-Жанейро полицияси ўтказган амалиёт чоғида камида 18 киши ҳалок бўлди
12:52 / 2022-07-22

Рио-де-Жанейрода полициячилар автомобиль ўғрилари ва талончиларга қарши кенг қамровли махсус амалиёт ўтказган чоғда 18 киши ҳалок бўлди. Уларнинг орасида бир полициячи ҳамда маҳаллий аҳоли вакили ҳам бор, дейилади G1 портали берган хабарда.

"Матбуот анжуманида отишмада 16 та жиноятчиликда гумон қилинганлар ва бир нафар полициячи ва маҳаллий фуқаро ўлдирилгани айтилди", — дейилади нашр тарқатган хабарда.  

Ҳарбийлар ва фуқаро полицияси биргаликда ўтказган мазкур амалиётга 400 нафар махсус топшириқларни бажарувчи,  10 зирҳли машина ва  4 та вертолёт жалб қилинган.   

Полициячилар тўрт кишини, жумладан “Эскило” лақабли босқинчини қўлга олган. У Пара штатида ҳуқуқ химоячисини ўлдирганликда айбланмоқда.  

Хабарда амалиёт давомида жиноятчилардан 48 та  мотоцикл, пулемёт, тўртта милтиқ ва иккита тўппонча мусодара қилингани айтилмоқда.