French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Римда Конституциямиз байрами кенг нишонланди
21:20 / 2023-12-08

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Қомус давлатни, миллатни дунёга танитадиган бош Қонундир.

Бугун барчамиз тинч, фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллигини кўтаринки руҳда нишонламоқдамиз.

Худди шундай байрам тадбири Италия пойтахти Рим шаҳрида жойлашган Парсо Деи Принсипи меҳмонхонасида ҳам бўлиб ўтди. Анжуманда мамлакатимизнинг Италияда янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, икки мамлакат ишбилармон доиралари, Римда истиқомат қилаётган ватандошларимиз, талаба ёшлар иштирок этди.

– 2023 йил аҳамиятли воқеалар кўп бўлди, деди Элчи ўз нутқида. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июнь ойида Италияга расмий ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабат стратегик шериклик даражасига кўтарилди. 11 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди. Римда икки томоннинг 200 дан зиёд тадбиркорлари, компаниялари иштирокида қўшма бизнес-форум ташкил этилди. Миланда Италиянинг йирик компаниялари, уюшма ва банклари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Жорий йил ноябрь ойи бошида Президент Сержио Маттарелланинг Ўзбекистонга расмий ташрифи амалга оширилди ва икки мамлакат раҳбарлари ўртасида минтақавий ҳамда халқаро миқёсдаги ҳамкорликка доир муҳим масалалар юзасидан кенг кўламли мулоқот бўлиб ўтди. Таълим, илм-фан ва инновация соҳаларида бешта муҳим идоралараро ҳужжат имзоланди. Юқорида қайд этилган барча саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон – Италия муносабати бугун жадал ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда.

Тадбирда Италия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Федерико Фаилла ҳам барчани байрам муносабати билан табриклади.

Назокат Ражабова,

ЎзАнинг Италиядаги мухбири