Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрим-йиғимга тайёргарлик
22:23 / 2020-05-05

Айни кунларда фермерларимиз томонидан ғалла ўрим йиғимига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.


Айни кунларда фермерларимиз томонидан ғалла ўрим йиғимига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, ғалла майдонлари, донни қайта ишлаш ва қабул қилиш корхоналари ҳамда ўрим комбайнларининг мавсумга шайлиги доимий назоратга олиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Бугунги кунда вилоятда ғалла экилган 38039 гектар майдонда етиштирилган ҳосилни ўз вақтида йиғиштириб олиш мақсадида 105 та ўрим комбайнларнинг иштирок этиши режалаштирилган.

Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, вилоят ҳудудидаги иккита донни қайта ишлаш корхоналари ва 5 та дон қабул қилиш шаҳобчаларининг ёнғинга қарши ҳолати ўрганилганда мутахассислар томонидан аниқланган 48 та камчиликнинг 29 таси жойида бартараф этилган. Мавсум давомида эса “Ўртачўл” ҳамда Хатирчи туманидаги марказий дон қабул қилиш масканларига ёнғин ўчириш экипажлари ҳамда доимий навбатчилик ташкил этилиши кўзда тутилган.

– Бундан ташқари вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан барча тегишли объектларга 6 хил кўринишдаги 760 дона эслатма варақалари ишлаб чиқилиб, жойларга тарқатилди. Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан айнан ғалла ўрим-йиғимига жалб этиладиган техникаларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида 250 нафарга яқин ишчи-хизматчилар билан турли кўринишдаги тушунтириш, суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди, – дейди матбуот котиби майор М.Қулбобоева.

Албатта, деҳқонларимизнинг пешона тери эвазига етиштирилаётган ҳосилнинг нобудгарчиликларга йўл қўймасдан йиғиштириб олиниши дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Абдували Бўриев,
журналист