French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрим-йиғим давом этмоқда
16:33 / 2015-06-25

Дўстлик тумани ғаллакорлари бу йил 13 минг 300 гектар майдонда етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай ўз вақтида йиғиштириб олиш учун бор имкониятларини сафарбар этган.

Дўстлик тумани ғаллакорлари бу йил 13 минг 300 гектар майдонда етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай ўз вақтида йиғиштириб олиш учун бор имкониятларини сафарбар этган.

Жиззах вилоятидаги ғаллачиликка ихтисослашган 4 минг 500 дан зиёд фермер хўжалигида ҳосилни вақтида йиғиб олиш чоралари кўрилмоқда. Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида гектарига 50-60 центнердан ошириб ҳосил олаётган фермерлар сафи тобора кўпаймоқда.

Бунда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат дастурида белгиланган лойиҳалар, уруғчилик тизимини янгилашга қаратилган янги тадбирлар ғаллачиликни ривожлантиришдаги устувор вазифа сифатида амалга оширилаётгани муҳим аҳамият касб этаётир. Кейинги етти йилда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 173 лойиҳа амалга оширилиб, 63 миллиард сўмлик иш бажарилди. Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол филиалида юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг 13 янги нави синовдан ўтказилиб, улардан 7 таси вилоят далаларида экилмоқда.

– Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини бугунги ғалла ўрим-йиғими мавсумининг уюшқоқлик билан ташкил этилганида ҳам кўриш мумкин, – дейди Жиззах вилояти фермерлар кенгаши раиси Анорбой Эшматов. – Барча туманларда «Агротехсервистаъминотчи» масъулияти чекланган жамиятлари, дон, нефть маҳсулотлари корхоналари ва бошқа таъминотчи ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизмати идоралари ходимлари ғаллакорлар билан ҳамкорликда ишламоқда. Ҳосилдан бўшаган майдонлардан сомон пешма-пеш йиғиштириб олиниб, ерлар шудгор қилинаётир. Фаровонлигимиз манбаи бўлган ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиштириб олишга алоҳида эътибор қаратилган.