Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рим Папаси: Украинадаги инқироздан қурол савдогарлари манфаатдор
10:57 / 2023-09-24

Рим Папаси Франциск Украинадаги инқироздан қурол-аслаҳа савдогарлари манфаатдор, деган фикрни билдирди.

– Менимча, бу уруш нафақат Россия ва Украина ўртасидаги муаммо, балки қурол сотиш масаласига ҳам тааллуқли, – деди понтифик журналистлар билан учрашувда. – Менга иқтисодчилар ҳозир “ўлим фабрикаси”га киритилаётган инвестиция катта даромад келтираётганини маълум қилишди.

Кардинал Маттео Зуппининг саъй-ҳаракати ҳақида понтифик “у имконият даражасида миссиясини бажаряпти, Украинадан Россияга олиб кетилган болаларни қайтариш масаласи ижобий ҳал этиляпти”, деган.

Аввалроқ Италия епископлари конференцияси раҳбари Зуппи Киев, Москва, Вашингтон ва Пекинда бўлган эди.