Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рим Папаси Қозоғистонга келади
17:55 / 2022-08-01

Рим Папаси Франциск Президент Қосим-Жомарт Тоқаев таклифига биноан 14-15 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида мамлакат олий раҳбарияти билан учрашув, шунингдек, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойида иштирок режаланмоқда.

Ватикан матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқларканб, понтифик конгресс ишида қатнашиб, “Қозоғистонга апостоль саёҳатини амалга оширади”, деди.

Аввалроқ Ватикандан олинган хабарга кўра, Рим Папаси ҳамда Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл билан Қозоғистон пойтахтида кўришиши ҳақида маълумот тарқатилганди.

14-15 сентябрь кунлари Нур-Султон шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи бўлиб ўтади. 2018 йил VI қурултойда 45 мамлакатдан 80 дан ортиқ делегация иштирок этган.