Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рим папаси мусулмонларга мурожаат қилди
09:29 / 2024-03-11

Рим папаси Франциск Рамазон ойи муносабати билан йўллаган мурожаатида мусулмонларга бирдамлик, куч-қувват тилаган.

— Бугун тунда мусулмон биродарларимизнинг Рамазон ойи бошланади, — деди у Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида якшанба ибодати пайти. — Барча Украина ва Яқин Шарқ учун тинчлик сўраши тарафдориман.

Рим-католик черкови раҳбари, шунингдек, минтақалардаги қуролли можаролар тезроқ тугатилишига умид билдирди.

У бир кун аввал Швейцариянинг RSI телерадиокомпаниясига берган интервьюсида Туркиянинг Россия ва Украина ўртасида тинчлик жараёнини бошлаш ташаббусига тўхталган эди.

Рим папаси томонларни музокарани кечиктирмасликка ундади.

ЎзА