Рим папаси Франциск муҳожирларга ёрдам қўлини чўзмоқчи
Рим папаси Франциск Беларусь ва Польша чегарасидаги муҳожирларга ёрдам бериш учун 100 минг евро хайрия қилади, — деб ёзмоқда ТАСС.
Рим папаси Польша ва Беларусь ўртасида қолиб кетган муҳожирларга, шунингдек, католикларнинг “Каритас” хайрия ташкилотининг Польшадаги бўлимига юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун 100 минг евро миқдорида хайрия юборишга қарор қилди.