Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрганса арзигулик тажриба
17:09 / 2016-12-03

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Президент сайловини кузатиш учун мамлакатимизга келган халқаро кузатувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Президент сайловини кузатиш учун мамлакатимизга келган халқаро кузатувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Олий Мажлис қуйи палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров Франция Сенатининг “Франция – Марказий Осиё” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Ив Поззо ди Борго ҳамда Сенат аъзоси Андре Ришар билан мулоқот чоғида Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш борасида қилинаётган изчил ишлар, депутатларнинг қонун ижодкорлиги жараёни, мамлакатимиз ҳаётида парламентнинг ошиб бораётган мавқеи ҳақида сўзлаб берди.

– Мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда, – дейди Ив Поззо ди Борго. – Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнида дунёнинг ўнлаб давлатлари, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этаётгани эътиборга молик. Ушбу муҳим воқеада аҳолининг барча қатламлари қатнашиши учун етарли шароит яратилган. Ўзбекистоннинг бу тажрибасини халқаро миқёсда ўрганса арзийди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Аваз Жалилов Европа парламенти депутати, “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитаси ҳамраиси Ивета Григуле хоним билан учрашув ўтказди. Мазкур қўмита аъзоси Корея Республикаси миллий ассамблеяси депутати Чон Чжон Соп билан мулоқотда бўлди.

Мулоқотларда аҳоли фаровонлиги, фуқаролар фаоллиги, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда эришилган ютуқлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари эканлиги ва бу бугун жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланаётгани таъкидланди.