French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
РФда авиаҳалокат: Ҳеч ким омон қолмади
11:36 / 2025-07-25

Россиянинг Амур вилоятида “Ангара” авиакомпаниясига тегишли “Ан-24” русумли йўловчи самолёти қулаб тушди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари маълумотига кўра, ҳалокат натижасида жами 49 киши, жумладан 5 нафар бола ҳаётдан кўз юмган.

Благовешенск шаҳридан Тинда томон йўл олган учоқ қўнишга иккинчи марта уринаётганда радар тасвиридан ғойиб бўлган. Қидирув натижасида ёниб кетган фузеляж қолдиқлари яқин орадаги тепаликдан топилган.

Губернатор Василий Орлов самолётда 43 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса учоқ саҳнида 48 киши бўлганини билдирган. Тафовут сабаби аниқлаштириляпти.

Ҳодиса юзасидан Россия тергов идоралари томонидан “парвоз хавфсизлиги қоидаси бузилиши оқибатида инсонлар ҳалок бўлганлиги ҳолати” юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Фожиа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси етакчиси Владимир Путинга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Мусулмон Зиё, ЎзА