РФ Украина бўйича тинчлик режасига ўзгариш киритмоқчи
“Bloomberg” нашри Кремль манбаларига таяниб, Россия Украина ва АҚШ томонидан ишлаб чиқилган 20 банддан иборат тинчлик режасига муҳим ўзгаришлар киритиш ниятида эканлигини хабар қилмоқда.
Расмий Москва буни кейинги музокаралар учун бошланғич нуқта сифатида ҳисоблаб, ҳужжатда РФ учун зарур бўлган масалалар кўриб чиқилмаганлигини маълум қилган.
Экспертлар фикрича, Россия НАТОнинг келажакда шарққа қараб кенгайиши ва Украина Европа Иттифоқига қўшилган тақдирда унинг бетараф мақомидан хавотирда.
Таъкидланишича, Кремль ҳужжатни “Украинанинг одатий режаси” деб билади, аммо мумкин бўлган ўзгаришларни муҳокама қилишдан олдин уни хотиржамлик билан ўрганиш ниятида.
С.Раҳимов, ЎзА