РФ Арманистонда ҳарбий салоҳиятини оширмоқда (ми)?
Украина ҳарбий разведкаси (HUR) Москванинг Жанубий Кавказда кўпроқ таъсир ўтказиш ва “глобал хавфсизлик вазиятини беқарорлаштириш” учун Гюмри базасида ўз кучларини ошираётганини даъво қилмоқда, аммо Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги бу хабарни рад этди.
Орадан бир неча кун ўтиб, HUR Россия Қуролли кучларининг Арманистондаги ўз ҳарбий базасини тўлдириш тўғрисидаги ҳужжатини эълон қилди.
Ушбу ҳужжатда қўмондонларга айрим кўрсатмалар берилган. Унда профессионал тайёргарлик, психологик чидамлилик ва жанговар тайёргарликнинг аниқ мезонлари белгиланган.

Маълумот ўрнида, Гюмри 100 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган Арманистоннинг иккинчи йирик шаҳридир. У пойтахт Еревандан 100 км шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, Озарбайжоннинг энг яқин иттифоқчиси Туркия билан атиги 3,5 км узоқликда жойлашган.
Мусулмон Зиё, ЎзА