Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Режани биринчи бўлиб уддалашди (+видео)
17:24 / 2025-06-23

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ғаллакорлари 35 минг 880 тоннадан ортиқ сифатли дон топширишди ва вилоятда биринчи бўлиб, давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажаришди.

Пахтакорлик деҳқонлар ғаллачиликда ҳар йили давлатга шартномавий дон сотиш режасини ортиғи билан бажариб,  етакчиликни қўлдан бермай келаётир. Бу йилги зафарда айниқса, тумандаги Амир Темур, “Пахтакор”, “Бахмал” , “Самарқанд, “Навбаҳор” каби фермер хўжаликлари уюшмалари   давлатга ғалла сотиш шартномавий режаларини 110 – 115 фоиз қилиб ортиғи билан уддалашди ва туман ғалла хирмонининг юксалишига муносиб ҳисса қўшдилар.     

– Хўжалигимиз пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган бўлиб, умумий экин майдонимиз 2320 гектар, шундан 1060 гектарига пахта, 1260 гектарига эса ғалла экамиз, – дейди “Самарқанд” фермер хўжаликлари уюшмаси раҳбари Озод Юсупов. – Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарганимиз сабабли бу йил ҳар йилгидан кўра мўл ҳосил етиштирдик. Шартномавий режадаги 4129,8 тонна ўрнига 4200 тоннадан ошириб дон сотдик.  Нафақат туманда, вилоятда ҳам биринчилардан бўлиб режани бажардик. Ҳали ўрим тугамаган. 2 – 3 кун ичида қолган ҳосилни ҳам йиғиштириб оламиз.  

[gallery-24014]

Шартномавий режадан ташқари, етиштирилган ҳосилнинг фермер хўжаликлари тасарруфида қолиши эса  қишлоқ аҳли турмуш фаровонлигининг янада юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/yxuSYj_qVJg" title="Режани биринчи бўлиб уддалашди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат, видео), ЎзА