Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Режа амалга ошмай қолди
12:07 / 2021-10-30

Бухоро божхоначилари томонидан таркибида озон емирувчи моддалар бўлган товарларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Ҳужжатларга кўра, мазкур юк автотранспорт воситасига қиймати 21 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи салкам 21,7 тонна оғирликдаги таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган 3 турдаги 1 минг 290 дона фреон газ баллонлари орттилган эди.

Аммо товарларни кўздан кечириш жараёнида мазкур фреонларнинг қадоқларидаги 22 рақами қўлбола тарзда ёпишқоқ ёрлиқлар кўмагида 134 рақамига ўзгартирилгани фош бўлди.

Яъни, “Хлордифторметан R22” моддасини ҳужжатларда гўёки “Тетрафторэтан 134а” тарзида кўрсатиш орқали юк эгалари ушбу товарларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномаларсиз олиб кирмоқчи бўлган.

Ҳозирда қиймати 2,7 миллиард сўмлик 1 минг 290 дона фреон газ баллонлари вақтинчалик сақловга олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан эса божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Зариф Комилов, ЎзА