Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рейдлар давом этмоқда
19:58 / 2025-02-15

Хоразм вилоятида криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш, ёшлар орасида ахлоқ ва соғлиқ доирасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, орттирилган иммунитет вируси инфекциялари тарқалишининг олдини олиш, касалликни юқтиришга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” комплекс тезкор-профилактик тадбири натижасида бир қатор жиноятлар фош этилди.

Жумладан, олинган тезкор маълумотлар асосида Ҳазорасп тумани Саноат маҳалласида истиқомат қилувчи, 1972 йилда туғилган шахснинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида ушбу шахс ётоқхонасидаги ёстиғи остида 4,37 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Шу куни Ҳазорасп туманининг Карвак маҳалласида истиқомат қилувчи, илгари судланган, 1980 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжалик бинолари холислар иштирокида кўздан кечирилганида уйининг омборхона қисмида гиёҳвандлик воситаси ҳисобланувчи, 125 грамм “кўкнор ҳашагини” қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Шу куннинг ўзида  Ҳазорасп тумани, Оталиқ маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадонида тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тинтув жараёнида ушбу шахс ўзининг ёнида 2,4 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини сақлаб қўйганлиги аниқланди.  

Шунингдек, тезкор ходимлар томонидан Гурлан тумани Дўсимбий маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахснинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу шахс уйининг ётоқхонасида 750,5 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.  

Бундан ташқари, Қўшкўпир туманининг Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи, 1962 йилда туғилган шахс, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида олинган тезкор маълумотлар асосида унинг уйи тезкор ходимлар томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилганида уйининг ётоқхонасида 4,4 грамм оғирликдаги героин гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганлиги маълум бўлди ва ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Юқоридаги холатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тезкор-профилактик тадбирлар давом этади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/va8-uhHvXbc?si=vKlRcgJYf4FXmutW" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (видео),  

ЎзА мухбирлари