Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рейд ва тушунтириш ишлари давом этмоқда, бироқ…
15:50 / 2020-04-06

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Наманган вилояти бўйича қоидаларга амал қилмаслик билан боғлиқ жами 2011 та ҳолат аниқланган.


Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Наманган вилояти бўйича қоидаларга амал қилмаслик билан боғлиқ жами 2011 та ҳолат аниқланган.

Шундан 135 таси карантин ҳудудини ташлаб кетиш, 1796 таси тиббий ниқоб тақиш қоидаларини бузиш, 80 таси бошқа ҳолатлардир.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 3 апрель куни Тошкент шаҳридан водийга ҳаракатланган 5 та юк машинаси Наманган йўл патрул масканида ЙПХ ходимлари томонидан текшириш учун тўхтатилган вақтда транспорт воситаларида юк ўрнига йўловчилар борлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чора кўрилиб, барча йўловчилар карантин назоратига топширилди.

5 апрель куни вилоят бўйича 139 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилди. Шу куни ЙПХ ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида Амир Темур ва Навоий кўчаси кесишмасида тўхташ ишорасига бўйсунмай қочиб кетган “Нексия” автомашинаси Амир Темур кўчасида хизмат қилаётган ходимлар томонидан тўсиб ушланган вақтда ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилгани маълум бўлди.

Ҳудудлар кесимида олиб қараганда энг кўп қоида бузиш ҳолатлари Наманган шаҳрида 51 та, Чортоқ туманида 26 та, Тўрақўрғон туманида 18 та қайд этилди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ва ППХ ходимлари томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этишини назорат қилиш тадбирлари туну кун ўтказилмоқда.

2020 йил 5 апрель кунига қадар махсус рухсатномасиз ҳаракатланган, тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқарган, карантин қоидаларини бузган 295 нафар ҳайдовчи аниқланиб уларга тегишли бўлган автомашиналар жарима майдонига тортилди.

Сардор БОЛТАБОЕВ.

Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари