Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рейд: Сифати кафолатланмаган сут маҳсулотлари, лағмон хамири ва сабзавот тузламалари аниқланди
11:42 / 2022-11-02

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Сергели туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги Деҳқон бозорида Озиқ-овқат бозорларини тартибга солиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун санитария-гигиена талаблари асосида ҳамда аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ва ботулизм касаллигининг олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

Назорат давомида уй шароитида қўлбола тайёрланган, сифати кафолатланмаган сабзавот тузламалари, сифат ва хавфсизлик кафолати бўлмаган ҳамда санитария-гигиена тартибларига риоя этмасдан сақланиб, савдо қилинаётган 22 кг тузланган бодринг, 29 литр сут ва сут маҳсулотлари, 9 кг лағмон хамири каби маҳсулотлар аниқланиб, белгиланган тартибда бракераж қилинди.  

 

ЎзА