Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Reuters”: Европа Россия энергия ресурсларини сотиб олишдан воз кечади
20:27 / 2022-03-10

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар раҳбарлари Россия энергия ресурслари – нефть, газ ва кўмир сотиб олишдан босқичма-босқич воз кечмоқда.

“Reuters” хабарига кўра, бу ҳақда Версалда бўлиб ўтган ЕИ саммити декларацияси лойиҳасида маълум қилинган.

– Стратегик рақобат ва хавфсизликка таҳдид туфайли масъулиятни зиммамизга олиш, Европа мамлакатлари бирлигини мустаҳкамлаш, Россия энергия ресурсларига талабни камайтириш бўйича аниқ чоралар кўриш ҳамда 2030 йилга қадар янги ўсиш ва инвестиция моделини ишлаб чиқишга қарор қилдик, – дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти маъмурияти нефть, газ ва кўмирдан иборат Россия энергияси импортини тақиқлаган.