Reuters: АҚШ Кобулдаги элчихонаси ходимларини кўчиришни бошлади
Бугун АҚШ Кобулдаги элчихонаси ходимларини олиб кетишни бошлади, деб хабар тарқатмоқда оммавий ахборот воситалари.
Рейтер агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Кобулдаги америкалик дипломатларни олиб чиқиш якшанба куни бошланган. "Ҳозирча унчалик катта бўлмаган гуруҳ олиб кетилмоқда, аксарият ходимлар кетишга тайёр турибди. Элчихона фаолиятини давом эттиради", - дейилади хабарда.
АҚШ президенти Жо Байден шанба куни америкалик дипломатларни хавфсиз олиб кетиш мақсадида Афғонистонга 5 минг аскар жўнатгани ҳақда маълум қилган эди.