Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Reuters: АҚШ - ЕИ инқирози Туркия учун яхши имконият
19:05 / 2025-03-15

Европаликларнинг Украина ҳарбий салоҳиятини сақлаб қолиш ва қитъа мудофаасини Қўшма Штатларсиз мустаҳкамлаб, хавфсизлик кафолати бўйича музокара олиб бориш истаги Туркия учун Европа билан алоқани чуқурлаштиришда камдан-кам учрайдиган ноёб имконият яратди, деб ёзди "Reuters".

Дипломатлар ва таҳлилчилар фикрича, айни вазиятда турк давлати кўҳна қитъа хавфсизлигини қайта қуришда асосий салоҳиятли ҳамкорга айланади.

- Ҳозиргача Туркиянинг ёрдами керак эмас, деб келган Европа давлатлари энди бундай қила олмаслигини англаб етди. Бу жараёнда Туркия дуч келиши мумкин бўлган асосий муаммо Россия Федерацияси билан муносабат масаласи. Зеро, Европа хавфсизлик тизимининг моҳиятида Россияни таҳдид сифатида кўриш ётади. Анқара хавфсизлик соҳасида муҳим ўрин эгаллаш учун РФга нисбатан қараши ва ёндашувини танлаши керак, - дея таъкидлайди агентлик.

Шу ҳафта бошида Туркия Бош штаб раҳбари Гурак Парижда Европа бош қўмондонлари йиғилишида иштирок этиб, Британия ва Франциядаги ҳамкасблари билан учрашган.