Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли жала ёғиши кутилмоқда
14:50 / 2022-05-17

Шошилинч ахборот!

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18-23 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда вақти-вақти билан кучли жала ва дўл ёғиши мумкин. 

Кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сув тошқини ҳодисаси юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

ЎзА