Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республикамизда пилла етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи?
15:45 / 2025-09-10

Пиллачилик бир неча минг йиллик тарихга эга соҳа бўлиб, бугун ҳам мамлакатимиз иқтисодиётида сердаромад тармоқлиги билан муҳим ўрин тутади.

Пиллачиликни ривожлантириш мақсадида кейинги йилларда Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Соҳа ишини замон талаблари асосида ташкил этиш, энг муҳими, бундан халқимиз манфаатдорлигини ошириш ва давлатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш учун яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизнинг пиллачиликдаги салмоғи Хитой ва Ҳиндистондан кейин 3-ўринда туради. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида республика бўйича жами 30,1 минг тонна пилла хомашёси тайёрланган. Бу кўрсаткич 2024 йил билан солиштирилганда 0,4 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган пилла хомашёси ҳажмига назар ташласак, Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг тонна, Андижонда 3,9 минг, Бухоро 3,2 минг, Жиззахда 0,9 минг, Қашқадарёда 2,9 минг, Навоийда 1,3 минг, Наманганда 2,5 минг,  Самарқандда 3,9 минг, Сурхондарёда 2,3 минг, Сирдарёда 0,7 минг, Тошкент вилоятида 2,1 минг, Фарғонада 2,9 минг ҳамда Хоразм вилоятида 2,5 минг тонна пилла етиштирилган.

Гулноза Бобоева, ЎзА