French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республикада биринчи пилла ҳосили етиштирилди
16:55 / 2023-04-25

Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи касаначи Анорхон ая Имомалиева жорий йил баҳорги ипак қурти боқиш мавсумида 1 қути ипак қурти уруғини парваришлаб, ундан 61 килограмм ҳўл пилла ҳосилини олди.

Маълумки, Наманган вилояти Чортоқ туманида 3 минг 522 қути ипак қурти парваришланиб, 204 тонна ҳосил олиниши кўзда тутилган. Куни кеча тажрибали пиллакор, "Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Анорхон ая Имомалиева парваришлаётган ипак қуртлари пилла ўрашга кирган эди. Бугун эса ундан ҳосил олиб улгурди.  

–Пилла боқишнинг завқи бошқача, –дейди Анорхон ая. –Шунинг учун ҳам 45 йилдирки ипак қуртини боқиш билан шуғулланаман. Бу ишда менга болаларим, келин ва невараларим яқиндан кўмак беришади. Давлатимиз тараққиёти йўлида озгина бўлсада ўз меҳнатимиз билан ҳисса қўшаётганимиздан ҳурсандман. Кейинги мавсумларда ҳам пилла боқиш мақсадидаман.  

Гулноза Бобоева, ЎзА