Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республикада биринчи бўлиб Андижондаги кластерда чигит экиш ишлари бошланди
18:14 / 2021-03-15

Андижон вилояти Бўстон туманидаги «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерининг экин майдонларида плёнка остига чигит экиш ишлари бошланди.

Бунда кластер маъмурияти томонидан 25 дона замонавий сеялкали тракторлар чигит экиш жараёнига киритилди. Дастлаб, чигит экиш муносабати билан кластернинг Юсуфжон Шодмонов массивида жойлашган 27-бўлим дала шийпонида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда қишлоқ хўжалиги кластери раҳбари Б.Қодиров кластер тизими ходимлари ва мутахассислари, минерал ўғитлар ҳамда ёқилғи ва ёқилғи мойлаш материаллари омборлари мудирлари, Бўстон туман фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда шу соҳага алоқадор барчага чигит экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникалардан унумли фойдаланиш, айниқса, ёқилғи ва ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар билан узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган захира омборлари яратилганлиги мавсумни уюшқоқлик билан олиб боришда муҳим омил эканлиги борасида фикр юритди. Шундан сўнг 27-бўлим дала майдонларида чигит экиш ишларига киришилди. Шу муносабати билан бу хайрли иш бугун бутун кластер майдонларига ёйилди.

Маълумот учун бугунги кунда «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери тасарруфидаги умумий экин майдони 1 минг 700 гектарни ташкил этади. Жорий йилда шу экин майдоннинг қарийб, 1 минг гектарида ғўза парваришланади.

 

 

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

«Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси

пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери

матбуот хизмати ходими