English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республикачиларнинг қарийб 60 фоизи Трамп қайта Президент бўлишини хоҳлайди
09:48 / 2022-08-29

Ҳар ўн республикачидан олти нафари АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2024 йил Америка президенти сайловида ўз номзодини қўйиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳисоботни “USA Today” миллий газетаси сўров натижаларига кўра эълон қилган.

Республикачиларнинг 59 фоизи Трамп номзодини қўллаб-қувватласа, респондентларнинг 41 фоизи сайловда ушбу партиядан бошқа сиёсатчи номзоди кўрсатилиши лозим, деб ҳисоблайди.

Айни пайт демократ респондентларнинг 44 фоизи амалдаги давлат раҳбари Жо Байден 2024 йил қайта сайланиши кераклигини таъкидлаган бўлса, 56 фоизи партиянинг бошқа номзоди кўрсатилиши тарафдори.

18-22 август кунлари ўтказилган сўровда 2345 нафар америкалик катта ёшли кишилар иштирок этган. Натижаларнингэҳтимолий хатоси 4.2 фоизни ташкил этди.