АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ҳуқуқ бўйича қўмитаси раиси республикачи Жим Жордан Alphabet, Amazon, Apple, Meta ва Microsoft компаниялари раҳбарларига чақирув қоғози жўнатган. Унда улар томонидан сўз эркинлиги бўғилаётгани шубҳа қиланаётгани билан боғлиқ текширув доирасида ҳужжатлар талаб қилинган, деб хабар тарқатди қўмита матбуот хизмати.
"Юридик қўмитаси декабрь ойида ушбу бешта компания билан шу масалада ҳамкорлик қилишга уриниб кўрди, афсуски, улар бизнинг саволларимизга биз кутгандек жавоб беришмади", – дейилади қўмита сайтида эълон қилинган хабарда.
Чақирув қоғозида мазкур компаниялардан 23 мартгача талаб қилинган ҳужжатлар ва ўзларининг ёзишмаларини конгрессга етказиши кераклиги айтилган. “Бу йирик технологиялар компаниясини жавобгарликка тортиш бўйича биринчи қадам бўлади", дейилади хабарда.
"Конгресснинг сўз эркинлигининг асосий тамойилларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим ўрни бор, яъни хусусий компаниялар сўз эркинлигини бўғиш билан боғлиқ масалаларни текширишда ҳукумат билан қай даражада ҳамкорлик қилаётгани бўйича текширув олиб бориши мумкин”, дея келтирилади қўмита хабарида.