Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Республика ёшлар овози» фестивали доирасидаги тадбирлар бошланди
20:46 / 2021-06-07

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 19 мартда Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни татбиқ этишга бағишлаб видеоселектор ўтказилган эди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 октябрдаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида 2021 йил Бўзатов туманида «Республика ёшлар овози» фестивалини ташкил этиш белгиланган эди.

Фестивалининг ҳудудий босқичлари икки ёш тоифасида 5 ёшдан 15 ёшгача ва 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Миллий ижрочилик», «Опера» ва «Эстрада» йўналишлари бўйича ўтказилди. Кастингларда бир-биридан иқтидорли ёшлар иштирок этиб, якуний босқичига ҳар бир йўналишдан ёш тоифаси бўйича бир нафардан ёш йўлланмани қўлга киритди.

«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари Нукус халқаро аэропорти ва Нукус темир йўл вокзалида кутиб олинди.

Шу куннинг ўзида Бўзатов тумани амфитеатрида қорақалпоғистонлик ижодкорлар иштирокида фестивалнинг очилиш маросимига бағишланган гала концерт бўлиб ўтди.

Шунингдек, Бўзатов тумани маҳалла ёшлари орасида спорт мусобақалари, «Миллийлигимизни сақлаймиз» номли танлов ва расмлар танлови, ҳаваскор ёшлар гуруҳлари ўртасида «Заковат» интеллектуал турнирлари ўтказилди.

[gallery-2770]

Фестивалнинг иккинчи куни Бўзатов туманида эрта тонгдан «5000 қадам» югуриш марафони билан бирга миллий кураш тури бўйича «Туман Ички ишлар бўлими кубоги», «Камалак 20 ёшда» конференцияси, Бўзатов тумани Ёшлар марказида таниқли шоирлар ва ёш ижодкорларнинг учрашуви, мушоира ва Бўзатов ҳақидаги қўшиқлар тўплами тақдимоти ва «Қувноқлар ва зукколар» танлови Бўзатов лигаси финал босқичи ўтказилади.

Эндиликда Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида фестивалнинг «Эстрада», Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида фестивалнинг «Миллий ижрочилик» ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида фестивалнинг «Опера» йўналишлари бўйича якуний финал босқичи бўлиб ўтади.

Фестивалнинг учинчи куни Бўзатов тумани Ёшлар марказида маданият ва санъат фаолиятида илмий тадқиқотлар олиб бораётган ёш олимлар илмий-амалий анжумани билан бошланиб, «Ҳунарли қўллар» тикувчилик танлови, спортнинг баскетбол тури бўйича «Туман солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги», «Киберспорт» мусобақалари билан давом этади.

Бўзатов туманидаги Бердақ номидаги Ёшлар боғида ўтказиладиган қорақалпоқ миллий таомлари фестивали, «Ҳунармандлар аллеяси»да қорақалпоқ миллий ҳунармандчилик намуналари ва миллий кийимлар кўргазмаси тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.

Бўзатов тумани марказий стадионида «Республика ёшлар овози» фестивалининг якуний гала концерти ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилиб, эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури ва мушакбозлик намойиш этилади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА