Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ташқи савдо айланмаси январь-февраль ойида 8,9 миллиард АҚШ долларига етди
10:06 / 2023-03-23

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълум қилишича, 2023 йил январь-февраль ойида республиканинг ташқи савдо айланмаси 8,9 миллиард АҚШ долларига етди ва 2022 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 176,4 миллион АҚШ долларига ёки 2 фоизга кўпайди.

Ташқи савдо айланмаси – муайян давр учун мамлакат экспорти ва импорти қийматининг миқдори ҳисобланади. Товарларнинг ташқи савдо статистикаси Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш (импорт) ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш (экспорт) натижасида мамлакат материал ресурслари захираларига қўшиладиган ёки улардан айириб ташланадиган товарлар ҳисобининг ташқи савдо умумий ҳисоб тизими асосида юритилади.  

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 3 миллиард 164,6 миллион АҚШ долларига етган. Ўтган йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 23,7 фоизга кўпайди. Импорт ҳажми 5 миллиард 783,3 миллион АҚШ долларига етди ва 25,1 фоизга кўпайди.  

Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг 155 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россияда 16,2 фоиз, ХХРда 14,9 фоиз, Қозоғистонда 7,8 фоиз, Германияда 6,4 фоиз, Туркияда 6,1 фоиз, Корея Республикасида 3,4 фоиз ва Қирғиз Республикасида 1,9  фоиз қайд этилган.  

Шунингдек, қўшни давлатлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатларни иқтисодий-ижтимоий, савдо-саноат ҳамда маданий соҳалардаги алоқаларини ривожлантириш борасида катта ишлар амалга оширилаётганини кўриш мумкин.  

Хусусан, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси ва Қозоғистон каби қўшни давлатлар билан ташқи савдо айланмасида сўнгги йилларда катта ўзгаришлар кузатиляпти. Мисол учун, сўнгги уч йилда ташқи савдо айланмаси Тожикистон ва Қозоғистон билан 1,2 баробарга ошди.  

ЎзА