Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази муҳим ҳамкорлик меморандумини имзолади
20:34 / 2022-04-10

Шу йилнинг 8-9 апрель кунлари Россиянинг "Спинной мозг" жамияти президенти, Россия, Европа ва жаҳон нейрохирургия ассоциацияси аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Андрей Басков Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида меҳмон бўлди.

А.Басков дастлаб Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, марказнинг малакали мутахассислари билан соҳадаги назарий ва амалий билимлар ҳақида фикр алмашди. Шунингдек, спортчиларни даволаш ва реабилитация қилишнинг илғор ишланмалари ва усуллари бўйича мутахассислар учун семинар ўтказди. 
Ташрифнинг иккинчи кунида меҳмон Республика эндокринология маркази ва "Эзгу ният" клиникасининг фаолияти билан ҳам танишди.

Якунда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва “OrthoSpine” клиникаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур тадбир марказ директори Камол Сирожитдинов ҳамда “OrthoSpine” клиникаси раҳбари Андрей Басков иштирокида ўтди. Учрашув якунида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбари миннатдорлик рамзи сифатида Андрей Басковга эсдалик совғаларини топширди.

ЎзА