Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика соғлиқни сақлаш вазири Амирилло Иноятов Фарғона шаҳрида тиббиёт ходимлар и билан учрашди
15:41 / 2023-02-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тадбирда соғлиқни сақлаш вазири кейинги беш йил давомида тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга эътиборни қаратди.  

– Давр халқимизга сифатли, хавфсиз тиббий хизмат кўрсатишни тақозо этмоқда, - деди соғлиқни сақлаш вазири Амирилло Иноятов. – Республика миқёсида 4 мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси бўлса, Фарғона вилоятида бу рақам 400 тани  ташкил этмоқда. 2023 йил ҳар бир раҳбар, шифокор учун натижа кўрсатиш йили бўлади. Ташаббускор бўлмаган раҳбарларнинг эса тизимда ишлаши қийин кечади.  

[gallery-10433]

Олиб борилаётган тарғибот тадбирларига қарамай тиббиёт тизимида ҳамон коррупцион ҳолатлар давом этмоқда. Ўтган йили вилоятда 22 та ана шундай ҳолат содир этилди. Бу йўналишда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш кераклиги таъкидланди.  

2022 йил вилоятда ҳам касалликларнинг айрим турлари ортгани,  Марғилон шаҳри, Бешариқ, Данғара, Қўштепа, Фарғона туманларида ҳолат яхши эмаслиги учрашувда танқид остига олинди. Эрта туғруқлар ҳамон қайд этилмоқда. Энг ачинарлиси, вояга етмаганлар ўртасида ҳам туғруқлар кузатилмоқда. Вилоятда оналар ва болалар ўлими камаймаган.

Ўтган йили Республика соғлиқни сақлаш вазирлигига вилоят миқёсида 6600 дан зиёд ариза келиб тушган. Улар ассосан даволаш, ногиронликни белгилашга оид. Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари устидан шикоятлар ҳам бор. Бундай мурожаатлар шифокор этикасини шакллантириш талабини янада жиддийлаштирмоқда.

Вилоятда тез тиббий ёрдам масаласида ҳам муаммолар кўп. Махсус гуруҳлар чақирилган жойга ўз вақтида етиб бора олмаётганлиги инсон ҳаёти билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек,  йиғилишда вилоятдаги тиббиёт техникумлари ва коллежлари   фаолияти танқидий баҳоланди. Қўқон, Марғилон шаҳарлари, Бувайда, Риштон ва Фарғона тумани техникумларида ўқувчиларга билим бериш савияси пастлиги, ўқитувчиларга ўз соҳасида малака етишмаслиги айтиб ўтилди.  

Учрашувда иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар вилоят тиббиёт тизимидаги муаммолар бўйича ўзларини қизиқтирган, аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган ҳолатлар юзасидан саволларига жавоб олди.

 

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА